"Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиол 2023 йилнинг ёзида жамоани тарк этиши мумкин. Аввалроқ, немис клуби “Челси”нинг 90 миллион евролик таклифини рад этганди, чунки бир йилдан сўнг кўплаб клублар, жумладан, “Манчестер Сити” ҳам футболчини сотиб олишга қўшилади, деб ҳисоблаганди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо твиттерда хабар берди.
Гвардиол 2021 йилнинг ёзидан бери "Лейпциг"да тўп тепади. У жамоа сафида 53 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячи Хорватия терма жамоасидаги дебютини 2021 йилнинг июнь ойида ўтказган ва ўша ёзда Европа чемпионатининг тўртта ўйинида иштирок этган.
Аввалроқ “Лейпциг” ва “Челси” ўртасидаги музокаралар 2023 йилнинг январида давом этиши хабар қилинганди.













