“Ливерпуль” ҳимоячиси Эндрю Робертсон Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Амстердамнинг “Аякс” клубига қарши ўйинда жамоасига ёрдам бермайди. Liverpool Echo нашри маълумотларига кўра, шотландиялик футболчи тиззасидан жароҳат олган деб тахмин қилинган.
Зарар даражаси ҳозирча маълум эмас. Қайд этилишича, футболчи қўшимча тиббий кўрикдан ўтиши керак, унинг натижаси ўйинчи қанча вақт ўтказиб юборишини аниқ айтиб беради.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" Англия Премьер-лигасининг янги мавсумида шу пайтгача 2 та ғалабага эришган. Ўтган ҳафта “қизиллар” Чемпионлар лигаси доирасида “Наполи”га меҳмонда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.