"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Наполи"га қарши ўйинда "Ливерпул"нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг танқидлар остида қолган ярим ҳимоячи Жеймс Милнерни ҳимоя қилди.
"Милнер "Наполи"га қарши учрашувдаги ўйини учун қаттиқ танқид қилинди, аммо менимча, у бунга нолойиқ. У 36 ёшда ва "Ливерпул"нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиб қолмоқда", - деди Каррагер The Telegraph билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Милнернинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Футболчи "мерсисайдликлар" сафига 2015 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”дан эркин агент сифатида келиб қўшилганди.