Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Жанговар Коста АПЛга қайтди, у ўзи учун янги клубида кўпйиллик тажрибасини ишга солишга ҳаракат қилиб кўради

Баҳо:
+ | -

"Вулверхэмптон" 33 ёшли Диего Костани Премьер-лигага қайтарди. Форвард эркин агент сифатида жамоага келди ва мавсум охиригача шартнома имзолади.

Диегонинг аввалги клуби "Атлетико Минейро" бўлиб, Коста январда у ердан кетган. Ўтган 20 ой ичида испаниялик атиги 19 та ўйин ўтказди.

"Атлетик" матбуот хизматининг ёзишича, дастлаб клуб Диегонинг Англияда ўйнашга тайёрлигига шубҳа қилган, бироқ футболчининг хоҳиши уларни ишонтирган. Премьер-лига шарафи учун Коста "Райо"нинг таклифини рад этди. Костанинг "бўрилар"га трансфери деярли барбод бўлди.

Ёз охирида "Вулверхэмптон" "Штутгарт"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Саша Калайжичга сармоя киритди - Раул Хименеснинг оғир рецессияси туфайли жамоага ҳужумчи керак эди. "Бавария" икки метрли австрияликни узоқ вақт кузатди - улар уни Роберт Левандовски ўрнига яхши вариант деб ҳисоблашди. Бироздан кейин инглиз топ-клублари бу трансферга қўшилди.

Костанинг Англиядаги балки сўнгги мавсумлари албатта, эсда қоларли бўлиши мумкин. 2014 йилнинг ёзида у Лондонда пайдо бўлди ва дарҳол "Челси"да Премьер-лига рекордларини йўққа чиқарди - у 4 та ўйинда 7 та гол урди. Ҳаммаси шу қадар яхши эдики, "Стэмфорд Бридж"да Диего катта хўжайин деб аталди ва рақиблар ёмон кўрадиган жирканч характерга эга бўлди.

Диего Коста. Бу шунчаки ифлос каламуш дея иқтибос келтирарди инглиз матбуоти. У ўзининг бор иқтидорини кўрсатишга ҳаракат қилди, рақибларига кун бермади, уларни бир сония бўлса ҳам тинч қўймади, нафас олишларига рухсат бермади. Луис Суарес унга бироз бўлса ҳам қаршилик кўрсатиб қўйди. Унга қарши ўйнаш шунчаки даҳшатли эди: у АПЛда хоҳлаганини қиларди. Ҳақиқий ғолиб футболчи! "Мен бу каби футболчиларни жуда яхши кўраман. Жамоага шундай футболчилар керак. Бундай йиртқич футболчилар ҳар доим ҳам хавфли бўлади", - дея тушунтиради дарвозабон Бен Фостер.

Коста 20 та гол урган эди, бироқ муаммолар шундан кейин бошланди. Бу ўша даҳшатли мавсумда содир бўлди, Моуриньо имкон қадар ожиз кўрина бошлади ва декабрь ойининг ўрталарига қадар бор-йўғи 4 та ўйинда ғалаба қозонди. Коста жамоадаги энг қўпол футболчи бўлди, мавсум бошида ортиқча вазн билан келди ва муваффақиятсиз ўйинлар оралиғида Испаниядаги концертларга борди. Кўпчилик мухлислар Диегонинг Жозега керак эмаслигини ҳис қилди.

Антонио Конте янги мавсумнинг биринчи машғулотида кутилмаганда Коста Испаниянинг Евро-2016 учун таклифини қўлдан бой бермай, кетишни истаётганини билиб қолди. Диего голлар урар эди ва мураббийдан имтиёзлар олди, аммо қишда клуб Хитойдан унинг учун катта таклиф қабул қилиб олди. Йилига таклиф қилинган 30 миллион фунт жуда ҳам ҳаяжонли кўринди. Натижада, Коста тезда ўз клубини ғазаблантириб, кетиш учун турли жароҳатлар ўйлаб топди.

Бироқ бу можаро тезда барҳам топди ва Диего янги мавсумда "Челси"нинг энг яхши тўпурарига айланди, у Контенинг кейинги режаларига кирмади: италиялик Моратани сотиб олди ва Костага эътибор бермади.

Коста "Атлетико Мадрид"га қайтди ва унинг "Челси" билан Чемпионлар лигасида бир неча бор йўллари кесишган. 

Киритилди: 06:09, 13.09.2022.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.