Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

ПФЛ раҳбари майдонга тош улоқтираётган "аҳмоқ"ларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги расмий каналида пост қолдирди.

"Футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Биз ўйин вақтида мутахассислар ҳиссиётини тўғри тушунамиз. Улар ҳакамни сўкади, футболчиларни сўкади, ВАР тизимини сўкади — барчаси табиий ҳолат.

Мухлислар ҳам шундай. Айтайлик, бир неча минг кишининг оғзига элак тутишнинг иложи йўқ. Чунки мухлислар орасида албатта тарбиясизлари, савсиясизлари ҳам бўлади. Расмий шахслар эса бунга эътибор қилмасликка мажбурлар. Ҳар акиллаган итга жавоб қайтарган томон ғолиб ҳисобланмайди. Бутун стадион жўр бўлиб сўкса, ҳар бир мухлис билан ҳисоб-китоб қилишнинг имконияти йўқ. Бизни ҳам сўкишади, изоҳларда, стадионларда ва ҳоказо. Игнор қиламиз, нормал ечим шу.

Қандайдир Англияда бирор клуб расмийлари журналистга ҳужум қилса, унинг техник воситаларини ўзбошимчалик билан тортиб олса, жамоатчилик уни тинч қўймайди, масала ҳатто истеъфогача етиб боради, ҳолат шу клуб ва расмийларнинг кейинги фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилади. Чунки ҳужумга учраган инсон ўрнида эртага сиз бўлмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди.

Бизда ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Футболимизда у ким бўлишидан қатъий назар Регламентга амал қилишга мажбур. Ҳеч кимнинг шоҳи йўқ. Насаф мураббийининг иши ҳам қўмитага оширилди, ўз вақтида Сўғдиёна мураббийининг иши ҳам оширилган. Эртага Пахтакор мураббийи ҳам шу каби уятли ишлар қилса, унга нисбатан ҳам чора кўрилади. Биз мусобақаларимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини шу мусобақалар доирасида ҳимоя қиламиз. Агар ОАВ бирор мураббийнинг шахсий ҳудудига рухсатсиз, этика нормаларига зид равишда кириб борса, биз албатта шу мутахассис томонида бўламиз.

Самвел Бабаяннинг Наманганда фаолият олиб боришида ютуқлар бўляпти. Клуб чемпионлик учун даъвогар, фарм-жамоа Про лигага яқин турибди, U19 жамоа ҳам олтин медаллар учун асосий курашчи. Coca-cola Суперлигада кучли рақобат бўлиши учун бизга Бердиевлар, Қосимовлар, Бабаянлар, Абрамов-у Шацкихлар керак. Бироқ бунда ҳамма тенг. Ҳеч қайси бири алоҳида ваколатларга эга эмас.

Ва албатта мухлислар ҳам кенгроқ фикрлашларини истардик. Майдонга тош улоқтираётган аҳмоқлар учун битта саволимиз бор: майдонда отангиз ёки фарзандингиз бўлса ҳам шу ишни қилармидингиз? Савол ҳеч бўлмаса ўйлантириб қўйган бўлса, жилла қурса виждонингиз бор. Шу ҳам таъсир қилмаса, манқуртдан фарқингиз йўқ. Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи. Буни ҳурмат қилиш шарт!" - дейилади Имомхўжаевнинг телеграм каналида.

Киритилди: 09:57, 13.09.2022.
Ўқилди: 2268 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.