Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби шу йил охиридан ўртоқлик ўйинларини режалаштиришни бошлади.
"Спорт24" нашри маълум қилишича, декабрь ойида "кўк-оқ-кўк"лар Эроннинг "Сепахон" жамоаси ёшлари билан назорат учрашувини ўтказишади. Ўртоқлик учрашув Эронда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, томонлар илгари ҳам ҳамкорлик қилиб келган. Баҳорда “Зенит” академияси мураббийлар делегацияси Эрон клуби мутахассислари билан қўшма машғулотлар ўтказди.
Россия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Сергей Семак шогирдлари турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Тўққиз турдан сўнг петербургликлар 23 очко жамғариб, энг яқин таъқибчисидан уч очкога олдинда бормоқда.