"Ливерпул"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо 2015 йилда Юрген Клоппнинг "қизиллар" бош мураббийи этиб тайинланганидан хурсанд бўлганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис Брендан Рожерс ўрнига ишга келганди.
"2015 йилда Клопп "Ливерпул"ни бошқаришга келганида, мен у тўғри одам эканлигини ҳис қилгандим. Биз узоқ вақт олдин унинг “Майнц” жамоаси билан ўйнаганимизда, ўйиндан олдин Юргеннинг “Энфилд” унинг севимли стадиони эканлиги ҳақидаги сўзларини ўқигандик”, — деди Алонсо “Ливерпуль” расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2004 йилдан 2009 йилгача "Ливерпул"да ўйнаган, шундан сўнг "Реал"га ўтган. Испаниялик футболчи фаолиятини 2017 йилда Мюнхеннинг “Бавария” клубида якунлаганди.