"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоа ҳужумчиси Душан Влахович ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, 22 ёшли серб дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири.
"Влахович Холанд ва Мбаппе билан бир қаторда дунёнинг энг яхши уч ҳужумчиларидан бири ҳисобланади", - дея Аллегри сўзларини келтирмоқда Correira Dello Sport.
- Лекин Душан тажриба орттириш керак, айниқса халқаро миқёсда. Худди бошқа ўйинчилар каби. Мисол учун, Бремер жуда кучли, аммо у илгари ҳеч қачон Чемпионлар лигасида ўйнамаган. Натижаларда ва биринчи навбатда ўйинда барқарорликка эришишимиз керак. Ва буни фақат вақт ўтиши билан эгаллаган ўз имкониятларини англаш билан амалга ошириш мумкин.
Жорий мавсумда Влахович туринликлар сафида барча мусобақаларда 6 та ўйинда 4 та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.