"Челси"нинг янги бош мураббийи Грэм Поттер жамоага ҳимоячи керак деб ҳисоблайди. У келаси ёзда "Лейпциг"дан Жошко Гвардиолни харид қилишни ўйламоқда.
20 ёшли хорватиялик футболчи аллақачон Бундеслига жамоасида асосий таркиб футболчисига айланиб улгурган. У ўтган мавсумда жами 46 та баҳсда майдонга туширилган эди.