Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

«Барселона»нинг Европага «қайтиш» ҳодисаси рўй бермади

Баҳо:
+ | -

“Барселона”га, умуман ҳеч қайси жамоага Мюнхенда очко кафолатланмаган, тўғри. Бу гуруҳдаги иккинчи йўлланма “Интер” билан ўйинларда ҳал бўлиши ҳам олдиндан маълум эди. Яъни бу томондан ҳеч қандай кутилмаган воқеа бўлмади “Барселона” учун, ҳа. Аммо...

Қарийб бир йилдирки, Хави ўз жамоасини қурмоқда. Икки трансфер ойнаси ўтди, бир қатор футболчилар жамоани тарк этди, Обамеянг ҳатто келиб-кетишга ҳам улгурди. Кеча майдонга тушган асосий таркибдан  5 нафари айнан Хави даврида олиб келинган.

Ёмон эмас, “Барселона” Испания топ клублари синовидан ўтган йилиёқ муваффақиятли ўтган – “Реал” ва “Атлетико” дарвозасига 4 тадан гол урган. Анча ўзгартирилган бу йилги жамоа ҳам мавсумни зўр бошлади – охирги 4 ўйинда фақат йирик ҳисобда ғалаба қозонилмоқда.

Хуллас, Хави “Барселона”сининг бундан олдинги даврлардаги, соврин ютиб юрадиган кучли “Барселона”га айланиши, яъни Европадаги куч сифатида камбэк қилиши учун Европа миқёсдаги топ-рақибга қарши муносиб ўйин керак эди. Яъни, янги синов.

Кечаги учрашувга мана шу ракурсдан қараганда, мағлубият анча оғриқли бўлди, назаримда. Аслида, айниқса, 1-таймда “Барселона” рақибдан кучли кўринди, яратилган вазиятлар, тўп назорати, зарбалар, бурчак зарбалари, умуман футболда голдан ташқари жамоалар нисбатини аниқлаш мумкин бўлган барча кўрсаткичларда “Барселона” устунлик қилди ҳам. Аммо якуний натижа ҳаммасига соя солади.

Мана шу картинадаги дуранг, айтайлик, Левандовски ўз вазиятларидан фойдалана олганда, биз бугун ниҳоят, “Барселона” жиддий куч сифатида Европага қайтганини ёзаётган бўлардик, аниқ.

Энди, эса, бироз бошқача – “Барселона” “Бавария”га қарши яхши, муносиб ҳаракат қилган, аммо гол ура олмаган ўнлаб жамоалардан бири бўлиб қолгандек. Худди сўнгги Бундеслига баҳсларидек, ўйинни яхши бошлай олмасдан, аммо кейинчалик класс ҳисобига рақибини мағлуб этган “Бавария”... “Барселона” эса, навбатдаги фон бўлиб қолди холос.

Яхши ўйин оқибатидаги қониқарли натижа Хави жамоаси учун ҳам айни муддао, кейинги ишлар учун таянч нуқта вазифасини ўтаган бўларди, назаримда. Компютер ўйинларида маълум нуқтага келганда “жонни сақлаб қўйиб”, ўша ердан давом этаверасиз-ку, шу каби... Энди ўша “жон” яна “Реал” билан ўтган йилги классикога қайтиб қолаверади.

Йўқ, “Барселона” кучлилигича қолади. Эртадан бошлаб яна рақибларини қаторасига йирик ҳисобда юта бошлаши, бир ойдан сўнг, Эл Класикода одатдагидек, “Реал”ни ер тишлатиши мумкин. Инкор этмайман. Лекин айнан кечаги ўйин олдидан кутилгани – бутун Европага “қайтиш”ни намойиш қилиш воқеаси содир бўлмади. Кейинга қолди. Афсус.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 14:08, 14.09.2022.
Ўқилди: 3264 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.