Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Роналду учун мавсум омадсиз бошланмоқда

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду сўзсиз дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. У шунчаки машина. Кришни "терминатор"га ҳам қиёслашади. Буниси ҳам тўғри. Аммо ушбу мавсум старти Роналдуга омадсиз бошланди. Бунга сабаб жамоадаги унинг ўрни ва кетиш истагида умуман қатнашилмаган машқлар эканлиги айтилмоқда. Ростан ҳам ушбу мавсум Криш учун омадсиз ўтмоқда. 

Ишониш қийин, аммо мавсумнинг дастлабки еттита учрашувида Криштиану бирорта ҳам гол ура олмади ва бирорта ҳам голда иштирок эта олмади.

"Манчестер Юнайтед"нинг иккита ўйинида, Роналду стартда майдонга тушганида, жамоа бирорта ҳам гол ура олмади. У захира ўриндиғида қолганида "қизил иблислар" голларни қалаштириб ташламасада реализацияда яхши натижа кўрсатмоқда. 

Кетма-кет тўртта ўйин давомида Криштиану биринчи дақиқалардан асосий таркибда тушмади ва бу бежиз эмасдек кўринмоқда. Португалиялик супер юлдуз асосий таркибда тушган ўйинларда "МЮ" очко ёқотмоқда. 

Ўтган пайшанба куни Роналду илк бор Европа лигасида ўйнади (аввалги сафар УЕФА кубогида эди). Учрашув давомида у тўрт марта офсайдда қолди. Бошқа футболчиларда умуман ўйиндан узилиб қолиш кузатилмаган. 

Ушбу учрашувда Криштиану гол киритди, аммо у ҳисобланмади - сабаб эса, яна ўша оффсайд. Роналду жарима зарбаси орқали статистикани яхшилаши мумкин эди, лекин тўпни жонли девордан ўтказа олмади. 

Whoscored портали Криштиануни "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг энг ёмон футболчиси деб топди, унинг ўйинига 5,83/10 балл берилди.

Келажакда Криштианунинг позицияси ўзгарадими, буни вақт кўрсатади. Агар португалиялик футболчи ўзини кўрсата олмаса, омадсиз старт омадсиз мавсумга айланиши мумкин. 

М.Пардабоев таржимаси 

Манба: www.championat.com
Киритилди: 19:09, 14.09.2022.
Ўқилди: 2341 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2105]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик