Европа футбол ассосиасиялари иттифоқи (УЕФА) Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Марсель” – “Айнтрахт” (0:1) ўйини чоғида “Велодром” стадионида бўлиб ўтган нотинчлик факти бўйича интизомий иш қўзғатди, деб хабар берди УЕФА матбуот хизмати.
Олдинроқ мухлислар ўйин олдидан тартибсизликлар уюштиргани, немис клуби мухлислари эса нацистларнинг имо-ишораларини кўрсатгани хабар қилинганди.
"Айнтрахт" мухлислар томонидан майдонга нарсаларни улоқтиргани, пиротехника воситаларидан фойдалангани ва ирқчиликка қарши хатти-ҳаракатлари учун санкцияларга дучор бўлади. "Марсель" мухлислар томонидан лазер кўрсатгичлардан фойдалангани, стадион ўтишларини тўсиб қўйгани ва тартибсизликларда қатнашгани учун жазоланиши мумкин.
Марселдаги тартибсизликлар бўйича УЕФА тартиб-интизом идоралари ўз вақтида қарор қабул қилади.