Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Ҳаким Фузайлов: Ўйлайманки, ҳали Убайдуллаев жамоаси сизга ажойиб ғалабалар тақдим этади

Баҳо:
+ | -

 

Меҳмонларнинг ғалабаси билан якун топган (0:1) "Динамо" - "Локомотив" учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов иштирок этди. 

Ҳаким Фузайлов(“Локомотив” клуби бош мураббийи) 

- Бугунги кунда Ўзбекистон чемпионати жуда яхши кўриниш олган. Чемпионатда 14 та бир-бирига муносиб жамоалар баҳслашмоқда. Ташкилотчилик ишлари ҳам юқори даражада. Шунинг учун клубнинг уй учрашуви бўладими, ёки сафардаги баҳсми мағлубиятдан ҳеч ким кафолатланмаган. Ўтган турда мағлубиятга учрагандик, мана бугун ғалаба қозондик. Бу ҳозиргина айтган сўзларимнинг исботидир.

- Жамоангизнинг охирги ўйинларида бир қатор футболчиларни майдонда кўрмаяпмиз. Мисол учун, Бахтиёр Ашурматовни. Улар жамоадан кетишганми?

- Ашурматов бугунги ўйинга тайёр эди. Аммо оилавий масалалар билан Самарқандга кела олмади. Музаффар Умрзоқовнинг эса жароҳати бор.  

- Бундан ўн йилча муқаддам сиз Самарқандда ишлаган эдингиз. Ўша даврни биз мухлислар жуда яхши эслаймиз. Бугунги “Динамо”да ўша даврдагидек шижоатни ва фидойиликни кўрмаяпмиз. Шунингдек, “Локомотив” ҳам шундай аҳволда...

- Мен ишлаган даврда ташкилотчиларнинг қўллаб-қувватлаши аъло даражада эди. Шунингдек, Маҳмуд Раҳимов ажойиб жамоа шакллантирганди. Балки шу сабабли “Динамо”нинг ўша даврдаги ўйини яхши чиққан бўлиши мумкин. Бугун ҳам ўйлайманки, шароитлар ёмонмас. Жамоани тўлиқ шакллантириш учун мураббийга вақт керак бўлади.

- Аҳмад Убайдуллаев иккинчи мавсумни ўтказмоқда...

- Икки мавсум ҳам кам! Ўйлайманки, ҳали Убайдуллаев жамоаси сизга ажойиб ғалабалар тақдим этади. “Локомотив”нинг ўйинига келадиган бўлсак, ҳали клуб ўйинчиларининг имкониятларини ҳам тўлиқ ўрганиб чиқа олганим йўқ. 

 

 

Манба: stadion.uz

"Динамо" мураббийлар штаби матбуот анжуманига киришдан бош тортишди. ПФЛга бу борада жазо санкциялари қўллаш вақти етмадимикин?

Киритилди: 20:39, 30.06.2012.
Ўқилди: 5396 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.