Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Гризманнинг ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Ўзи нима гап?

Баҳо:
+ | -

Антуан Гризманнинг “Атлетико”даги фаолияти 2014 йилнинг июль ойида “Реал Сосьедад” билан 30 миллион евро эвазига шартнома имзолаганидан кейин бошланган. Мадрид клуби таркибида биринчи мавсумдаёқ ҳужумчи Ла Лигада 22 та гол урди.

Франциялик футболчи "матрасчилар"га ўтгандан кейин ҳамиша юқори кўрсаткичлари билан ажралиб турарди. "Атлетико" футболчиси сифатида у ҳеч қачон Испания чемпионатида бир мавсумда 15 тадан кам гол урмаган. Аммо 2019 йилнинг ёзида ҳужумчи "Барселона"га ўтишга қарор қилди. Бу трансфер ҳаммасини ўзгартирди.

Каталонияликлар Гризман учун 120 миллион евро тўлашди, лекин у бу пуллар оқлай олмади. Унга бир томондан “кўк-анорранглилар”нинг мухлислари, иккинчи томондан “матрасчилар” мухлислари босим ўтказишди. Мадридда франциялик футболчи "Атлетико"га содиқлигини тан олганидан кейин кетиши кутилмаган эди.

"Барселона"да ҳужумчи Ла Лигада 2 мавсумда 22 та гол урди - худди шу рақам Мадридда битта мавсумда қайд этилган. Каталония клубида футболчининг ишлари яхши бўлмади. Антуан Мадридга қайтди. "Атлетико" уни 2 йилга 10 миллион еврога ижарага олди. Ва шу ерда чалкашликлар бошланади.

Гризман ўтган мавсумда ҳар бир ўйинда ўртача 65 дақиқа ҳаракат қилган, аммо Ла Лигада атиги 3 та гол урган. Жорий мавсумда ҳужумчи фақат 60-дақиқадан кейин захирадан майдонга тушяпти, аммо Ла Лигада 2 та ва Чемпионлар лигасида 1 та гол урган.

Диего Симеоненинг бахтига Альваро Мората "Ювентус"дан қайтганидан сўнг гол уришни бошлади (Ла Лиганинг 5 та ўйинида 3 та гол), Жоау Феликс эса голли узатмани амалга оширди (Ла Лиганинг 5 ўйинида 3 та голли узатма). Антуан ҳар бир учрашувда ўртача 27 дақиқани майдонда ўтказмоқда. Албатта, ҳужумчи кўпроқ нарсага лойиқ, аммо “матрасчилар” унга буни бера олмайди. Ёки хоҳламайдилар.

Гризманнинг ижара шартномасида айтилишича, агар у асосий таркибда ўйинларнинг ярмидан кўпини ўтказса, "Атлетико" футболчини 40 миллион еврога сотиб олиши керак. "Матрасчилар" бу шарт 2 мавсумга тегишли деб ҳисоблашади. Шу муносабат билан Симеоне жорий мавсумда ҳужумчини фақат захира ўриндиғидан ўйинга қўшяпти. Шу билан бирга, "Барселона" "Атлетико" франциялик футболчини сотиб олиши кераклигига ишонмоқда, чунки ўтган мавсумда у бунинг учун керакли нормани ўйнади.

Миш-мишларга кўра, каталонияликлар Гризман туфайли "матрасчилар"ни судга бермоқчи, аммо ҳозирча улар томонидан аниқ чора кўрилмаган. "Атлетико"да футболчи билан боғлиқ вазият имкон қадар қисқача изоҳланди. Клуб президенти Энрике Сересо жамоани шакллантиришда мураббийлик ишларига аралашмаслигини айтди.

“Матрасчилар” устозидан француз нима учун кам ўйнайди, деган саволга у “клуб одами буни айтгани учун” деб жавоб берган. Шу тариқа, Симеоне ҳужумчи унинг учун 40 миллион тўламаслик учун захира ўриндиғида ўтирибди, деган тахминни тасдиқлади.

Ҳозирча суд билан боғлиқ вазият кўпроқ "Атлетико"га босим ўтказишга уринишдек кўриняпти. Ҳаттоки Ла Лига президенти Хавьер Тебас клублар бу вазиятни арбитражда ҳал қилишлари кераклигини айтди. Лекин барчаси Гризманни мажбурий сотиб олиш учун қанча ўйнаши кераклигига боғлиқ.

Агар бу келишув ҳақиқатан ҳам ҳар икки мавсумни қамраб олган бўлса, унда "Атлетико" ҳеч қандай келишувни бузмайди. Симеоне ўйинчини ўзига керакли деб билса майдонга туширишга юборишга ҳақли. Спорт тили билан айтганда, бу вазиятда “матрасчилар” ғалаба қозонмайди, аммо улар учун пул муҳимроқдек.

Испанияда "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги бўлажак суд курашлари мавзуси шов-шувга сабаб бўлаётган бир пайтда, француз ОАВлари уларнинг ҳамюрти ҳали ҳам Мадрид клубида доимий равишда қолиши мумкинлигини хабар қилишмоқда. L'Equipe хабарига кўра, матрасчилар Гризманнинг тўловини 25 миллионга камайтириш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Мадридликлар франциялик футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи, аммо бонуслар миқдорини ҳисобга олган ҳолда 31 ёшли ҳужумчи учун 50 миллион тўламоқчи эмас. Манбага кўра, клублар келишувга яқин. Балки терма жамоалар ўйинлари учун танаффус пайтида нимадир ҳал бўлар.

Одатда трансфер нозикликлари "Барселона" президенти Жоан Лапортанинг асосий вазифаси ҳисобланади. Аммо Сересо ўз майдонида ҳамкасбидан устун келганга ўхшайди. Агар каталонияликлар бу вазиятда мустаҳкам ҳуқуқий позицияга эга бўлмаса, “матрасчилар” билан музокара олиб боришига тўғри келади.

Гризман "Атлетико"да қолса ҳаммага яхши бўлади. Антуан жорий мавсумда кўрсатаётган жамоага фойда келтира олади. Балки у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга ҳам айланар. Ҳозирда бу ном “матрасчилар”да 154 та гол урган Луис Арагонесга тегишли. Французнинг голларидан атига 10та кўп.

Киритилди: 11:18, 15.09.2022.
Ўқилди: 3272 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.