Бугун, 30 июнь Муборакда "Машъал" ва "Навбахор" клублари ўзаро куч синашишди. Унда мезбонларнинг 2:0 ҳисобда қўллари баланд келди. Ушбу ўйиндан сўнг ҳар иккала жамоани бугун майдонга олиб тушган мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Машъал" жамоасини ҳозирги пайтда майдонга олиб тушаётган Александр Хомяков ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бироз ўтиб кейин Клименко ташриф буюрди.
А.Клименко (Навбаҳор бош мураббийи)
-Ўйин биз кутгандек кечмади, биз ўйинимизни кўрсата олмадик. Мен шогирдларимни таний олмадим. Рангсиз ўйнадик. "Машъал" эса имконини бажарди, уларда вазият жиддий шу боис улар ғалабага лойиқ эди. Биз нега бундай ўйнадик? Буни кейинроқ билиб оламиз. Иккинчи даврада ўзгаришлар қиламиз, илож қанча. Бу ўйин шогирдларимнинг энг ёмон ўйинларидан бўлди.
- Чемпионатимиз савиясига қандай қараяпсиз? Аутсайдер иккита тўп киритаяпти...
- Албатта ўсиш бор, чунки ҳозирда ҳамма клублар деярли тенглашди.
- Туркманистон чемпионатининг савияси қанақа?
- У ерда чемпионат сизларникидан бир калла паст. Лекин 3та кучли жамоа бор, улар сизда қатнашишса турнир жадвалининг ўрталарида юра олишади.
- Аликперов ҳозир нима қилаяпти?
- У ҳозир туркманистон чемпионатининг бир клубида ўйнамоқда. Албатта уни яхши биламиз.
- Туркманистон футболчилари бизда из қолдиришган, "Навбахор"га таклиф ээтасизми?
- Йўқ, мен Турманистондан футболчи олиб келмайман!
Шундан сўнг матбуот анжуманлари залига мезбонлар устози ташриф буюрди.
А.Хомяков (Машьал бош мураббийи)
- Авваламбор шогирдларимга каттакон раҳмат, улар ҳаммасини аъло бажаришди. Ўйин борасида эса айтишим мумкинки биз энди экилмоқдамиз, аммо бу жамоа аввалгисидан фарқ қилмайди. Шу боис бу ғалабада Фомичёвнинг хам катта ҳисса бор.
- "Машъал" иккинчи даврада Игорь Петкович савиясидаги легионерларни олиб кела оладими?
- Бу саволни раҳбариятга беринг (кулади), лекин Игорь яхши ундан қониқаяпмиз. Ҳаракат қиламиз.
- Элдор Эргашев борасида нима дейсиз?
- Элдор олдинги кубок баҳсида хам гол урган эди. У бугун хам ажойиб гол урди. У нафақат "Машъал" балки ЁТЖга хам ёрдам бериш даражасига чиқа олади, бунга ишонамиз. Яна шуни қўшимча қиламанки мен оҳирги икки ўйинда жамоан олиб тушдим ва ҳозирча қониқиш ҳосил қилмоқдаман.