Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ярим ҳимоячи Поль Погба қандай ҳолатда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишини айтди.
“У фақат тайёргарлик мезонларига жавоб бермасагина Қатарга бормайди. Агар у ўйин амалиётига эга бўлмаса ва у энг яхши формада бўлмаса, уни жаҳон чемпионатига олиб бориш бефойда. Унинг ўзи ҳам буни хоҳламайди", - деди Дешам Goal порталига берган интервьюсида.
6 сентябрь куни Погба менискус жароҳати туфайли операция қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, 29 ёшли ярим ҳимоячи операциядан кейин 6 ҳафтани ўтказиб юборади.