Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Оғир атлетика: Ўзбекистон кубогида Осиё рекорди янгиланди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, 12-17-сентябрь кунлари Чирчиқ шаҳри оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон кубогини қабул қилмоқда.

Жумладан, эркаклар ўртасида -61 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Диёрбек Рўзметов даст кўтариш машқида 120 кг, силтаб кўтаришда эса 138 кг, икки кураш натижасига кўра 258 кг натижани қайд этиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Шунингдек, хоразмлик спортчи даст кўтариш машқида Осиё рекордини ҳам янгилади. Амалдаги рекорд бошқа бир ҳамюртимиз Ҳусинбой Матрасуловга тегишли эди. 2021 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ватандошимиз 119 кг тошни ўзига бўйсундиришнинг уддасидан чиққан эди.

Биз Диёрбекни янги рекорд ва ғалаба билан табриклаймиз.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 22:59, 15.09.2022.
Ўқилди: 1401 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.