"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жейдон Санчо ҳали ҳам Англия терма жамоасининг ЖЧ-2022 учун қайдномасига киритилишига ишонмоқда.
15 сентябрь куни Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси ўйинлари учун таркибни эълон қилди ва 22 ёшли футболчи терма жамоага чақирув олмади.
“Ҳа, 100 фоиз, бу менинг мақсадларимдан бири. Қўнғироқни олмаганимдан афсусдаман, лекин диққатимни ўзимга қаратишда давом этишим керак. Мен ҳар ҳафта қаттиқ ишлашга мажбурман. Мен шундай қиламан”, деди Санчо.
Англия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида 23 сентябрь куни Италияга, 26 сентябрь куни эса Германияга қарши баҳс олиб боради.
Санчо жорий мавсумда барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.