"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳимоячи Нуссер Мазрауининг "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидаги ўйини ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, марокашлик футболчи жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмаган Бенжамин Паварднинг ўрнига биринчи бўлимда майдонга тушганди.
"Мазрауи "Барселона"га қарши ажойиб ўйнади. У ҳужумда яхши ўйнади, шунингдек, яхши ҳимояланди. Нуссер ажойиб иш қилди ва ўзига ишонч қўшди. Эртага у "Аугсбург" билан ўйинни асосий таркибда бошлайди. Мазрауи яна бир бор нималарга қодирлигини кўрсата олади" - деди Нагельсманн матбуот анжуманида.