Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Қатар-2022 рамзлари ҳақида гаплашамиз

Баҳо:
+ | -

2022 йилги Жаҳон чемпионати эмблемаси

Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати эмблемаси қизил нақшли саккиз рақамга ўралган оқ ҳалқадир. Саккиз рақами турнирда ўйинлар ўтказиладиган стадионлар сонига ишорадир. Эмблема шунингдек, чексизлик белгисини ҳам англатади.

“Жаҳон чемпионати логотипи ушбу турнирнинг минтақадаги одамлар тақдирига узоқ муддатли таъсирини акс эттиради. Бундан ташқари, эмблеманинг юқори қисми ғолиб оладиган асосий кубок шаклига ўхшайди”, — дея тушунтирди ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси.

2022 йилги жаҳон чемпионатининг расмий тўпи

Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи “Ал Риҳла” деб номланди, бу арабча "саёҳат" деган маънони англатади.

Унинг яратувчилари фикрича, Адидас томонидан тақдим этилган янги тўп ҳозирги кунгача ишлаб чиқарилган топлар орасида энг тез ва энг аниғи ҳисобланар экан. Ушбу эффектга эришиш учун тўп CTR-Core технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилган. Бу тўп ичидаги кичик ядро бўлиб, аниқлик ва мувозанатни яхшилаши керак.

2022 йилги расмий тўпнинг умумий сотувининг 1 фоизи профессионал футболчилар ва мураббийларни бутун дунё бўйлаб футбол хайрияларини қўллаб-қувватлаш учун ўз маошларининг бир фоизини жамоавий фондга ўтказишга ундайдиган “Common Goal” ҳаракатини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

2022 йилги Жаҳон чемпионатининг рамзи

Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионатининг маскотига Лаиб номли учар гилам бўлди. Қизиғи шундаки, арабчада бу "жуда яхши ўйинчи" деган маънони англатади. Шунингдек, у араб мамлакатларидаги анъанавий эркаклар бош кийими куфияга ўхшайди.

Лаибнинг дизайнини тайёрлаган инсонлар уни "таърифлаб бўлмайдиган маскотларнинг параллель оламидан" келган, деб ном беришган. "Мен ўз орзуларига эришиш йўлида ўз ниятига эга, меҳнатсевар ва интилувчан ҳар қандай одамни севги билан қўллаб-қувватлайман", - дейди у ФИФА веб-сайтидаги видеода.

“Лаиб барчани ўзига ишонишга ундайди. У барчага футбол қувончини олиб келади”, - дейилади ФИФА расмий сайтида.

2022 йилги Жаҳон чемпионати мадҳияси

Март ойи охирида Доҳада бўлиб ўтган турнирга қуръа ташлаш маросимида Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 расмий мадҳияси тақдим этилди. Бу америкалик қўшиқчи Тринидад Кардона, Афробеат юлдузи Давидо ва қатарлик қўшиқчи Аиша томонидан ижро этилган Ҳайя Ҳайя (Биргаликда яхшироқ) қўшиғи эди.

“Америка, Африка ва Яқин Шарқ овозларини бирлаштирган ушбу қўшиқ футбол қандай қилиб дунёни бирлаштириши мумкинлигини англатади. ФИФАнинг янгиланган мусиқий стратегиясининг бир қисми сифатида кўп қўшиқли саундтрек мухлисларни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ Жаҳон чемпионати руҳига яқинлаштиради”, — деди ФИФА бош тижорат директори Кей Мадати.

Киритилди: 18:55, 16.09.2022.
Ўқилди: 3421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик