Қуйида эътиборингизга симуляциялардан йироқ ва ҳалол футбол сари ҳаракат қилган ўйинчиларни ҳавола этамиз.
Жон Терри
Англиялик ҳимоячи, "Челси"нинг собиқ сардори, беш карра Англия чемпиони, Чемпионлар лигаси ғолиби. Жон «Челси» сафида 715 та ўйин ўтказди, бу клуб тарихидаги энг яхши учинчи кўрсаткичдир. Терри кўплаб жанжалларда иштирок этган, лекин ҳеч қачон ўзини ёмон томонлама кўрсатмаган ва симуляция ҳолатларини деярли қайд этмаган.
Эден Азар
Бельгиялик ярим ҳимоячи, "Реал Мадрид" футболчиси. "Челси"даги ажойиб ўйинидан сўнг Эден Роналдунинг ўрнини босиш учун Мадридга кўчиб ўтди. Афсуски, футболчи жароҳатлар туфайли ўз ўйинини очиб беролмади, аввалги формасига қайта олмади. Шу сабабли ўз мухлисларини ранжитсада, рақибларинингда кўзига ёмон кўринмагани диққатга сазовор.
Филиппе Коутиньо
Бразилиялик ярим ҳимоячи, "Барселона" футболчиси, ҳозирда "Астон Вилла"да ўйнамоқда. Жуда чаққон футболчи, бўйи 172 сантиметр, катта истеъдодга эга. У буни Клоппнинг "Ливерпул"ида тўлиқ амалга ошира олди. "Барса"га ўтганидан сўнг, биз билганимиздек, муваффақиятсизликка учради.
Уэйн Руни
Англиялик ҳужумчи, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, Англиянинг беш карра чемпиони, Чемпионлар Лигаси ғолиби, Англия ва "Манчестер Юнайтед"нинг энг яхши тўпурари. Уэйн фаолияти давомида сариқ ва қизил карточкаларнинг ажойиб тўпламини йиғиб чиқди десак муболаға бўлмайди. Унинг репортёрида биз рақибни тирсак билан уриш, симуляциялар ва провокациялар каби қўпол қоидабузарликларни ҳам, очиқчасига қилинган кулгили найрангларни ҳам топишимиз мумкин. Аммо симуляциялар унинг ёшлигида қолиб кетди, кейинчалик Уэйн симуляция қилишни тўхтатди. Балки ўша пайтда у билан бирга ўйнаган Криштиану Роналдуга қараб, у фикрини ўзгартиргандир.
Лоренцо Инсинье
Италиялик ҳужумчи, бутун фаолиятини "Наполи"да ўтказган футболчи, Европа чемпиони. Унинг бўйи 163 сантиметр. Шу сабабли баланд бўйли ҳимоячилар ундан тўпни тортиб олишлари қийин. Асист ва узатмалардан фойдаланиш қобилияти сабабли мухлислар томонидан Лоренцо Иль Маньифико лақабини олди.
Марко Ройс
Германиялик ярим ҳимоячи, Дортмунднинг "Боруссия" клуби футболчиси. Марко - "Боруссия Дортмунд"да содиқлигининг яққол рамзи сифатида кўринади. Бирин-кетин фойдали таклифларни рад этгани барчамизга сир эмас, ҳаттоки "Реал"дан ҳам. Бундан ташқари, у ҳеч қачон сохталик қилмайди ва атрофдаги энг ҳалол футболчилардан биридир. Афсуски, футболчи доимо жароҳатлар билан қийналиб келиши унинг мухлисларини ташвишга солади.
Дирк Кюйт
Голландиялик ҳужумчи, "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси, ўз авлодининг энг яхшиси бўлмаса-да, ҳурматга сазовор футболчиларидан бири. У кўпинча адолатсизликлар гирдобига тушиб қолган. Шунга қарамасдан ўз даврининг энг кучли ҳимоячилари йиғилган даврда ҳам ўз мавқейини йўқотиб қўймаган.
Карлес Пуйоль
Испаниялик ҳимоячи, "Барселона"нинг собиқ футболчиси, олти карра Испания чемпиони, Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби, буюк "Барселона" ва Испания терма жамоаси даврининг рамзи, клубга содиқлик рамзи. Карлес Пуйоль фаолиятини анча эрта якунлади - у 32 ёшида терма жамоани тарк этди, клубда шундан бироз кўпроқ ўйнади. Бунга сабаб унинг олган кўплаб жароҳатлари эди, чунки Карлес ҳеч қачон майдонда ўзини аямамаган. Бироқ шунга қарамай унинг иштирокида ҳеч қачон муғомбирлик ҳолатларини кўрмайсиз.
Рой Кин
Ирландиялик ярим ҳимоячи, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси, 7 карра Англия чемпиони, Чемпионлар лигаси ғолиби. Рой Кин инглиз футболида энг кўп қизил карточка олиш бўйича рекордчи ҳисобланади - 13. Тўғри, у буни Рой Макдону ва Стив Уолш билан бўлишиб турибди. Улардан фарқли ўлароқ, Кин ўз номини бошқа жиҳатлари бўйича кўрсатиб қўйди. Уни мухлислар ҳалол футболчилар қаторида кўришади.
Лионель Месси
Аргентиналик ҳужумчи, "Барселона" афсонаси, ҳозирда "ПСЖ" футболчиси. Лионель жиддий ва хавфли вазиятларга борганида рақиб унга заррача тегса ҳам йиқилмайди, доим ҳимоячилар қуршовидан охиригача чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Ажойиб инсон, ажойиб футболчи. Тўғри эмасми?