"Челси" ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои "кўклар" ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц фаолиятини "Байер"да давом эттиришга ишонтирганини айтди.
“Кай "Байер" ҳақида жуда ижобий гапирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу клубда унга улкан ютуқларга эришишга ёрдам беришган. У мени ушбу трансфер бўйича қарор қабул қилишга ундади ва шундай деди: "Бор ва ўзинг бўл, ўзингни эркин ҳис қил, биз нимага қодир эканингни биламиз, буни ҳаммага кўрсат", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради MailSport.
"Челси" 2022 йил 30 август куни Хадсон-Одоининг "Байер"га ижарага берилганини эълон қилди. Шартнома 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қилади ва сотиб олиш бандини ўз ичига олмайди.