Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Миржалол Қосимов: Стандартлардан самарали фойдаландик

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

- Ўйин анча оғир бошланди. Бундай иссиқ ҳавода тезкор ва чиройли ўйин кўрсатиш ҳар бир жамоа учун осон бўлмайди. Шунга қарамасдан ўз мақсадимизга эришганимиздан хурсандман. “Андижон” таркиби анчайин ёшарган. Бу йигитларнинг келажаги бор. Уларни жиплаштириш учун вақт керак. Бироқ жамоани буткул ёшлардан тузиб бўлмайди. Таркибга 3-4 нафар тажрибали футболчиларни ҳам қўшиш керак.
Камолиддин Мурзоев қулай вазиятдан фойдалана олмади. Агарда у яратилган вазиятни голга айлантирганида бизга бироз енгилроқ бўлармиди... Стандарт вазиятларини самарали якунладик. Нега ҳужумчилар гол уришмаяпти? Менимча уларни “лимити” якунланди шекилли (кулади). Майдонда 11 киши ўйнайди. Голларни ҳар сафар ҳам ҳужумчилар уравермайди.
Биринчи давра биз учун ҳали якунлангани йўқ. Олдинда “Шўртан”га қарши кубок доирасидаги учрашув кутиб турибди. Шу боис ҳали танаффусга чиқишимизга эрта, - дейди Миржалол Қосимов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:58, 01.07.2012.
Ўқилди: 4544 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.