Италия терма жамоаси сардори Жанлуижи Буффон "Сукадро Адзурра"нинг Евро-2012 даги иштирокини хотималади.
"Германия терма жамоасига қарши ўйинимиз гарчи финалдек ўтган бўлса-да, биз бугунги ўйинда ҳеч нарса қила олмадик.
Испанлар ўта кучли эди. Менимча, кичикрок ҳисобда ҳам ютқазишимиз мумкин эди, бироқ бугунги мағлубиятни қабул қилишга тайёрмиз, чунки бизга қарши жуда ажойиб шаклланган жамоа ҳаракат қилди.
Италия терма жамоаси турнирни аъло тарзда ўтказди, бу ҳеч қачон эсдан чиқмайдиган саёҳат бўлди. Шубҳасиз, бугунги ўйинда ғолиб чиқиш ниятимиз бор эди, лекин бизга қарши ўта кучли рақиб рўбарў бўлган эди.
Мухлисларимизга чин юракдан ташаккурлар билдирамиз, улар ҳеч қачон биздан юзини бурмаган. Биз уларни хурсанд қила олганимиздан жуда хурсандмиз", – дея Буффон сўзларини келтиради Rai Sport.