Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бош мураббий У.Тошев ўрнига, "Насаф" ПФК спорт директори В.Бондаренко қатнашди.
В.Бондаренко: «Ўйин яхши бўлди, деярли қониқдик. Тошев бугун жамоани ғалаба учун олиб чиқди, аслида биз Бухорода хам ғалабага лойиқ эдик. Бу ўйинда эса биз кутгандек бўлди, биринчи бўлимда голлар урдик, бу йлрдам берди. Бизда характер пайдо бўлаяпти. Иккинчи бўлимда эса ҳисоб бўйича ютказдик. Бу устида ишлаймиз", - дейди Бондаренко.
- Нимага Тошев икки мартадан бери матбуот анжуманига келмаяпти?
- Матбуот анжуманида қатнашишни у мендан илтимос қилди.
- Захирада нисбатан яхшироқ футболчилар қолиб кетишди...
- Бугунги захирадагилардан ҳам қониқдик. Бизда ҳозир 5-6 ҳужумчи бор рақобат бор, демак ўсиш бўлади. Биз ҳамма ҳужумчиларни бирга тушура олмаймиз.
- “Насаф” мухлислари Тошевдан норози, стадионда мухлислар йўқ! Бундай ҳолат ҳали "Насаф" тарихида бўлмаган!
- Биласизми, ўтган йил Демьяненко ишлаганда яхши жамоа тузгандик. У жамоа билан кумушни олдик. Кейин эса Бердиев бўлди, лекин раҳбарият ундан қониқмади ва бўшатишди. Тошев келгани эса ўзгариш, оддий. Мухлислар бу факт, футбол мухлислар учун. Бизда ўрганилмоқда бу муаммо. Бир кунда буни ҳал қилиб бўлмайди. Мен директор сифатида сизга (voha.uz сайти раҳбарига) клубни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз.
- Тошев ўтган сафар Қаршида мутбуотга келмади, лекин Бухорода кирган эди. У бизни хурмат қилмайдими?
- Ҳа тўғри лекин ҳурмат қилишда эмас гап. Узр сўраб қоламиз.
- Тошевга ишонасизларми ўзи?
- Ишонаманми йўқми бу мантиқли эмас, буни раҳбарият ҳал этади. Раҳбарлар қарор чиқаришдими буни хурмат қилишмиз лозим. Албатта сизлар ҳам ҳақиқатни ёзасизлар, аммо сизлар ҳам бундай вазиятларда бизни ёлғизлатиб қўйманглар. Бизда иш кўп, тинмаймиз, биз ҳаммасиз сизлардан ўзимизга ёрдам сўраймиз.
- Кимларда жароаҳт бор?
- Переплёткинс ва Жиямуродовда эса жароҳатлар бор. Жаҳонгирда тиззасидан жароҳати бор, Ғайрат Ҳасановда эса қўлидан жароҳат бор.
- Трансфер ойнасидан нималар кутсак бўлади? Ёшларга хам имкон бериш керак эмасми?
- Биз ёш ёки қарини ажратмаймиз. Ўйинга қараб ўйинга туширамиз. Ким кучли бўлса ўша ўйнайди. Биринчи ўринда жамоамизга натижа қилишимиз керак ўшандан кейин ёшларга йўл очилади. Бизда учта жамоа бор, улардан фойдаланамиз. Танаффусда эса албатта трансфер сиёсатига эътибор берамиз.