Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Александр Крестинин: «Қирғизистон қачонлардир Россия термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади деб ўйламагандим»

Баҳо:
+ | -

24 сентябрь куни Россия терма жамоаси узоқ танаффусдан сўнг илк бор ўртоқлик ўйини ўтказади.

«Рус айиқлари» дунёдаги терма жамоалар мураббийлари орасида «узоқ умр кўрувчилар»дан бири ҳисобланадиган 43 ёшли краснодарлик Александр Крестинин бошқарувидаги Қирғизистон меҳмони бўлади. У мазкур терма жамоани 2014 йилдан буён бошқариб келмоқда ва бу мамлакат тарихида ўз жамоасини Осиё Кубоги финал турнирига олиб чиққан биринчи мутахассис бўлди (қўшимча равишда 2019 йилда гуруҳдан чиқиб, 1/8 финалга қадар чиқди). Ушбу ўйин бўлиб ўтиши маълум бўлиши биланоқ «СЭ» колумнисти Крестининни суҳбатга чорлади.

- Мен ҳозир уйда, Краснодардаман, эртага Сочидан Бишкекка тўғридан-тўғри рейсда учаман. 12 сентябрь куни Қирғизистон чемпионатида тўп сураётган футболчилар билан Россия термаси билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Легионерларимиз эса жамоага кейинроқ қўшилишади.

- РФИ билан музокараларда қатнашдингизми?

- Иштирок этмадим. Уларда Россия ва бошқа федерациялар билан алоқада бўлган федерация раҳбарияти қатнашишди, чунки биз иккита ўйинга рақиб излаётгандик. Бундай имконият борлиги ҳақида хабар берилганида, албатта, мамнуният билан қабул қилдим. Биз кучли жамоа билан ўйнашимиз жуда яхши. Бундан ташқари, Россия менинг она юртим, терма жамоасини эса Қирғизистонда ҳамма севади ва ҳурмат қилади. Бу жуда муҳим ва қизиқарли ўйин бўлади. Бундай шароитда бўлиши Россия терма жамоаси учун ёмон, албатта.

- Россия терма жамоаси расмий халқаро мусобақалардан четлаштирилганини ҳисобга олсак, Қирғизистон қандайдир тарзда бундай ўйин учун жазоланиши мумкинлигидан федерацияда хавотир борми?

- Раҳбариятимиз музокаралар олиб бораётганида ишончим комилки, бу фикрларнинг барчаси инобатга олинган. Ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди деб ўйлайман. Келишилганидан кейин ҳаммаси яхши бўлади.

- Фаолиятингизда қачондир шундай учрашув бўлиши мумкинлигига умид қилганмидингиз?

- Биз турли конфедерациялардамиз. Ҳатто бизда ўртоқлик ўйинлари учун «ойна» мавжуд бўлса ҳам, Европада - Миллатлар лигаси бор, кўҳна қитъа жамоалари тақвими анча тиғиз. Шунинг учун, рос­тини айтсам, йўқ, умид қилмагандим, чунки бу жисмонан жуда қийин.

- Сизнингча, кучларнинг объектив боғлиқлиги қандай? Ва сизда ютқазмаслик ва ҳатто ғалаба қозониш учун имконият борми?

- Албатта бор. Ўйин бошида ҳисоб 0:0 бўлади, табиийки ҳар бир жамоа уни ўз фойдасига ўзгартиришга ҳаракат қилади. Бу ҳисоб бизга ҳам, Россия терма жамоасига ҳам ёқмайди. Ўйин анча қизиқарли бўлишига шубҳам йўқ. Қолаверса, бизнинг уйда ҳеч кимга осон бўлмаган.

- Терма жамоа ўйинларига одатдаги мухлис ташриф қандай ва ушбу ўйинга қанча томошабин киришини кутмоқдасиз?

- Одатда 18 минг томошабинни сиғдира оладиган стадионимиз тўлади. Россия билан ўйинда ҳам, Япония, Австралия, Қозоғистон билан ўйинларда ҳам трибуналар тўлишига шубҳа йўқ. Ҳар ҳолда Россиянинг келиши катта қизиқиш уйғотади.

- Валерий Карпин, Виктор Онопко ёки Юрий Никифоровлар билан бир-икки соат хотиржам гаплашишни истармидингиз - ва Бишкекда шундай имконият бўлишига умид борми?

- Ҳеч қачон кўп маълумот бўлмайди - ва, албатта, мураббийлар штаби билан суҳбатлашиш қизиқарли бўларди. Айниқса, Валерий Георгиевич «Армавир»да ишлаганида, Краснодардан юз километр узоқликдаги Кримскда йиғин ўтказган ва мен бир ҳафта бориб, машғулотларни кузатаётиб, шундай имкониятга эга бўлгандим. Бу жуда қизиқ эди. Демакки, мен унинг қандай ишлашини тушунаман. Иложи бўлса, Ростовда амалиёт ўташ учун унинг олдига бориш яхши бўларди. Жамоанинг ўйини ёндашувлар қандай ўзгариб бораётганини кўрсатади, аммо бу жараённи ичкаридан кўриш ва суҳбатлашиш жуда қизиқ бўларди. Қолаверса, уларнинг барчаси катта халқаро тажрибага эга Испанияда, Никифоров ҳам Голландияда ўйнаган.

- Сардорингиз Валерий Кичиндан бошқа бирор шогирдингиз Россияда ўйнаганми ёки ўйнайдими?

- Ҳозир Гаджи Гаджиев қўл остида, яъни Махачқалъанинг «Динамо»сида Эрбол Атабаев ўйнаяпти. Ва айтиш мумкинки, у яхши ўйнайди.

- Ҳозир дунёда терма жамоа ҳажмида сиздан кўпроқ ишлаганлар борми?

- Менимча, фақат французлар устози Дидье Дешам (2012 йилнинг июлидан). Шунингдек, яқин вақтгача Уругвайни бошқарган Оскар Табарес ҳам бор эди. Аммо бу мавзуни чуқур ўрганмаганман.

- Қирғизистон терма жамоаси билан қанча вақт ишлашни режалаштиряпсиз ва бошқа нарсани синаб кўриш истаги борми? Таклифлар борми?

- Шу йилнинг 31 декабрида шартномам тугайди, аммо федерация билан аллақачон келишиб олганмиз ва Осиё Кубогигача (2023 йилнинг июнь-июль ойларида бўлиб ўтади) ишни давом эттираман. Терма жамоалардан ҳам, клублардан ҳам таклифлар бўлди. Мен барча вариантларни кўриб чиқяпман, айниқса бу йил Про лицензиясини олганимдан кейин. Лекин бугун Қирғизистон футбол федерацияси билан муносабатлар биринчи ўринда, терма билан Осиё кубогигача ишлайман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 19.09.2022.
Ўқилди: 1717 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.