Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Икарди «Галатасарой»га ўтишдан олдин қандай шартлар қўйганди?

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро икарди охир-оқибат, Туркияга йўл олди.

У бир йиллик ижара битимига мувофиқ, «Галатасарой» клуби сафига қўшилди. Маълумотларга қараганда, аргентиналик футболчи бу муддатда 6,75 миллион евро миқдорида маош олади. Шундан 6 миллионини «ПСЖ», 750 мингини Истанбул клуби тўлайди.

Катта маош ўз йўлига. Табиийки, Икардининг трансфери унинг рафииқаси ва агенти Ванда Нара хоним аралашуви билан амалга ошди. Бунингсиз иложи бормиди ўзи? Маълум қилинишича, футболчи фаолиятида катта роль бажариб келган Ванда навбатдаги трансферда ҳам ўз ролини қойилмақом даражада уддалаган. Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, у турмуш ўртоғининг Туркия Суперлигасида ўйнаши учун «Галатасарой» олдига 6та талаб қўйган ва улар клуб томонидан қабул қилинган.

Қизиқ, Ванда хоним қандай талабларни илгари сурган? Демак, унинг истаклари билан танишиб чиқамиз: 

1. Суткасига 24 соат оила хизматида бўлувчи шахсий ҳайдовчи.

2. Махсус таомнома асосида Мауро Икардига овқат тайёрлайдиган шахсий ошпаз.

3. Икардилар оиласи учун хавфсиз ва тўлиқ жиҳозланган шинам уй.

4. Шахсий қўриқлаш хизмати.

5. Мауро Икардининг декабргача яшаши учун элит меҳмонхонадан жой.

6. Ванда ва Мауро фарзандлари Истанбулда бемалол таҳсил олишлари учун талабга жавоб берадиган мактаб.

«Галатасарой» бу талабларни барчасини қабул қилди. Демак, энди гап Маурода қолди. У Туркияда бироз хиралашган фаолиятини қайта жонлантира оладими? Бунисини вақт кўрсатади, албатта.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 20.09.2022.
Ўқилди: 2029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик