Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Евро финалида байроғимизни ҳилпиратган ўзбек футбол мухлисасининг Евро-2012 таассуротлари!

Баҳо:
+1 | -

Евро-2012 финалини томоша қилганлар кўрган бўлса керак, испан мухлислари жойлашиб олган трибунада Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпираб турди. Барчамизга ғурур бағишлаган ушбу байроқни ушбу ўйинга кирган ватандошларимиз дунёга кўз-кўз қилди.

Салкам бир ой давом этган мусобақа давомида кўплаб юртдошларимиз турнир доирасидаги бир қатор ўйинларни бевосита стадиондан томоша қилиш бахтига муяссар бўлишди. Шундай юртдошларимиздан бири Варшава шаҳрида таҳсил олаётган Умида Маҳмудова. Умида darakchi.uz сайтига турнир давомида олган таассуротларини қисқача гапириб берди:

- Евро-2012 менда жуда катта таассурот қолдирди. Олдин бунақа муҳитни бўлмагандим. Илк бор гуруҳ босқичидаги Испания-Италия баҳсини стадиондан томоша қилиш бахтига муяссар бўлдим. Мен ўйинларга чипталарни лотарея ўйини орқали ютгандим. Ўтган йили  UEFA.com сайти махсус танлов ўтказган эди. Бунга кўра, гуруҳ босқичидаги бир қатор ўйинларга, шунингдек, чорак финал ва финал ўйинларига чипталар ютиб олдим. Турнирда Испания терма жамоасига мухлислик қилдим. Шу боис кўпинча испан мухлислари даврасида бўлдим. Испан ишқибозлари Гданьск шаҳрини карнавалга айлантириб юборишди. Улар шу қадар кўп эдики, худди турнир Испанияда ўтказилаётгандек таассурот уйғотди. Шаҳар қип-қизил рангга бурканди. Итальян мухлислари бир мунча камроқ эди. Икки давлат мухлисларининг бир-бириларини ҳурмат қилишлари алоҳида эътиборимни тортди. Улар ўйин олдидан жуда дўстона муносабатда бўлишди.

Чорак финал доирасидаги Португалия-Чехия терма жамоалари баҳсини ҳам трибунада жонли тарзда томоша қилиш бахтига муяссар бўлдим. Ҳақиқий футбол байрами бўлди.

Финал супер финал бўлди. Ўзим мухлислик қилган Испаниянинг йирик ҳисобда ғалаба қозонганидан бошим осмонга етди. Ишқибозлар эрталабгача байрам қилиб чиқишди. Бунақа тарихий воқеада бевосита иштирокчи бўлганимдан жуда мамнунман.

Фотогалерея билан қуйидаги ҳаволада танишасиз.

 

Манба: www.darakchi.uz
Киритилди: 20:30, 02.07.2012.
Ўқилди: 8172 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2081]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2074]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2021]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1747]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1710]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1660]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1568]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1555]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1500]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик