Биринчи лигадаги иштироки орқали Про лига йўлланмаси учун ҳаракат қилаётган “Навбаҳор-фарм” 19-тур доирасида ўтказилган “Дўстлик Олтиариқ” клубига қарши учрашув учун шифокор олиб келмаган ва ўз-ўзидан қайдномадан шифокор ўрин олмаган. Бу эса Регламентнинг 15.9-бандига зид ҳатти-ҳаракат ҳисобланади.
Бундай ҳолат “Навбаҳор-фарм” билан икки қайта кузатилди. Биринчи бор жамоа биринчиликнинг 13-туридан жой олган “Арал”га қарши ўйинга ҳам шифокорсиз келиб, жаримага тортилганди. Ҳолат такрорлангани учун клуб аввалгисидан икки марта кўпроқ жарима тўлайдиган бўлди.
Бунгача мазкур банд бўйича “Сурхон”, “Динамо”, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Насаф”, “Нефтчи”, “Арал самали”, “Янгиер”, “Зомин” клублари ҳам бир мартадан жаримага тортилган.