"Ницца" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи 2019 йилда "Арсенал"ни қандай қилиб текинга тарк этганини айтиб берди. Уэльслик футболчи Турин клубига текинга ўтди ва у ерда икки йил ўтказди.
"Ҳаммаси шундай бўлди... "Арсенал"да менга таклиф қилинган шартномага рози бўлдим. Кейин бир неча ҳафта давомида ҳамма нарса тинч эди. Мен агентимга: “Келинг, буни қилайлик”, деб айтгандим, бирдан шартнома бекор бўлди ", - деди Рэмзи.
1 август куни 31 ёшли уэльслик футболчи “Ницца” билан бир йиллик шартнома имзолади.