Кириш Регистрация

Горецканинг ўрнига Германия терма жамоасига бошқа футболчи чақирилди

Баҳо:
+ | -

"Вольфсбург" ярим ҳимоячиси Максимилиан Арнольд Германия терма жамоасига чақирилди. "Бундестим" расмий сайти футболчи аввалроқ жамоадоши Мануэль Нойер билан биргаликда COVID-19 тести ижобий чиққан "Бавария" футболчиси Леон Горецканинг ўрнини эгаллашини эълон қилди.

Арнольд Германия терма жамоасидаги дебютини 2014 йилнинг май ойида Польшага қарши ўртоқлик ўйинида ўтказган эди. Бироқ футболчи Йоахим Лёвнинг Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун сўнгги қайдномасидан жой олмаганди. Ўшандан бери Максимилиан ўз терма жамоасида иккита ўйин ўтказди.

Бундеслиганинг янги мавсумида Арнольд 7 учрашувда бирорта ҳам самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.

Киритилди: 13:56, 22.09.2022.
Ўқилди: 1424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик