Ҳужумчи Горан Пандев футболчилик фаолиятини якунлади.
39 ёшли футболчининг фаолиятидаги сўнгги клуби "Парма" бўлиб, у ўтган мавсум Б Серияда ўйнаган.
Пандев “Интер”, “Наполи”, “Лацио”, “Галатасарой” ва бошқа клубларда ҳам ўйнаган.
"Интер" таркибида ҳужумчи 2010 йилда чемпионлик, Италия кубоги ва Суперкубоги, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. "Лацио" билан ва икки марта "Наполи" билан Италия кубогини ютган.
Пандев Шимолий Македония терма жамоасининг энг яхши тўпурари (38 гол) ва жамоа учун ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи (122 гол).
Ўтган йили у Шимолий Македония терма жамоасининг Европа чемпионатидаги илк голи муаллифига айланганди.