Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

"МЮ" 10 йил давомида транфсерлар учун қанча ортиқча пул сарфлаган?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" сўнгги декада давомида трансферлар учун ортиқча пул сарфлаш борасида етакчига айланган. "CIES Football Observatory" маълумотларига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти 2012 йилнинг июлидан 2021 йилнинг ноябрига қадар 33 та футболчи харид қилган. Ушбу сотиб олинган футболчилар эса ўзининг бозор нархидан анча қимматга тушган. Келишувларнинг баланд нархда белгиланиши натижасида "МЮ" 33 та ўйинчи учун жами 1,4 миллиард фунт сарфлаб юборган. Шундан 210 миллиони, ортиқча сарфланган маблағлар ҳисобланади.

"Манчестер Юнайтед" томонидан 10 йил ичида сотиб олинган футболчиларнинг бозор нархи 1,19 миллиард фунт эди. Аммо юқорида таъкидланганидек, "МЮ" уларга 1,4 миллиард сарфлади. Бу эса жамоа ички бошқарувида, айниқса, трансферлар масаласида муаммолар борлигини кўрсатади. Масалан, клубнинг бу ёздаги ҳаракатига эътибор берайлик. Раҳбарият, гўёки, мухлисларнинг "оғзини ёпиш" учун "Аякс"дан Антони исмли ҳужумчини нақ 85,5 миллион фунтга сотиб олди. Бу эса футболчининг бозор нархидан 50 миллионга кўп демакдир. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" яқин ўтмишда, гарчанд улар шунга арзимасада, Поль Погба ва Харри Магуайр учун ҳам 80 миллиондан кўп маблағ ишлатган. Ушбу давр мобайнида Европадаги бирор клуб "МЮ"чалик ўз пулини исроф қилган эмас.

Ортиқча пул сарфлаш борасида иккинчи ўринни "Ювентус" банд этган. Туринликлар футболчи харид қилишда 208 миллион фунтни режадан ташқари, яъни футболчилар учун бозор нархидан катта миқдордаги пулни сарфлаган.
"ПСЖ" эса кейинги поғонадан жой олган. Ўта сахий бўлган бу клуб, 10 йил ичида 142 миллион фунтни ортича ишлатган. Ундан кейин эса, ҳаммани ҳайрон қолдирган ҳолда, "Астон Вилла" турибди. Бирмингемликлар бу борада 130 миллион фунтлик манфий кўрсаткичга эга. Жамоа Олли Уоткинс ҳамда Эми Буендиани ўта юқори нархларда трансфер қилган эди. Шунингдек, рўйхатданинг кучли ўнталигида "Челси" (120 миллион), "Арсенал" (114 миллион) ҳамда "Эвертон" ҳам мавжуд.
Хусусан, "Челси" бу ёзда ҳимоядаги бўшлиқни ёпиш учун Веслей Фофана ҳамда Марк Кукурельялар учун меъёридан баланд тўлов қилишига тўғри келган.

Франция чемпионатидан пул сарфлаш борасида яна бир вакил бор. "Ренн" 10 йил ичида 100 миллион фунт ва ундан кўп маблағ сарфлаш борасида кучли саккизликни банд этган. "Боруссия Дортмунд" эса 67 миллион фунт билан ўнликка якун ясаган.
Нормал пул сарфлаш борасида кучли бешлик чемпионатларининг жами 36 та клуби сўнгги 10 йил давомида яхши натижа кўрсата олган. Улар ичида АПЛнинг атиги 3 та клуби бор - "Тоттенхэм", "Вулверхэмптон" ҳамда "Брайтон". "Вулвз"да кўрсаткич 6 миллионга тенг холос. "Шпорлар"да бу статистика 5 миллион, "Брайтон"да эса 875 минг фунтни ташкил этади.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:02, 23.09.2022.
Ўқилди: 2171 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.