"Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич АҚШ терма жамоаси машғулотларида жароҳат олди.
Қайд этилишича, Пулишичнинг Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида иштирок этиши сўроқ остида. Ўйин 27 сентябрга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ёзда Пулишич бошқа жамоа сафига кўчиб ўтиши мумкин эди. Унинг хизматларига "Ньюкасл" ва "Ювентус" каби клублар қизиқиш билдиришган.
Футболчи "Челси"да 2019 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда.