Марокаш миллий терма жамоаси ва «Лилль» клуби ярим ҳимоячиси Айюб Буадди яқин орада «Манчестер Сити» футболчисига айланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Журналистнинг маълумотига кўра, 18 ёшли футболчи трансфер олдидан тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Томонлар барча зарур ҳужжатларни имзолаб бўлишган.
Трансфер суммаси 95 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, келишувда яна 5 миллион евро миқдорида бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.
Буадди «Лилль» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда «Лилль» сафида барча мусобақалар доирасида 42 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган.













