Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Мбаппе: "Терма жамоада мен бошқача ўйнайман"

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе "ПСЖ" ва Франция терма жамоасидаги ўйинини солиштирди.

Кеча 23 ёшли франциялик Миллатлар лигасининг 5-турида Австрияга қарши ўйинда гол урди (2:0).

- Терма жамоада мен бошқача ўйнайман, бу ерда мендан бошқа нарсаларни сўрашади. Бу ерда мен клубдагидан кўра кўпроқ эркинликка эгаман.

Мураббий [Дидье Дешам] бизда Оливье Жирудек тўққизлик ҳужумчи борлигини билади - у ҳимояда ҳам ўйнай олади. Ва мен турли йўналишларда ҳаракат қила оламан, бўш жой қидираман, тўпни сўрайман.

"ПСЖ"да бу бошқача, улар мендан [Кристоф Галтье] марказий ҳужумчи бўлишимни сўрашади, бу бошқача. Австрияга қарши ўйиндан кўнглим тўлди.

- "ПСЖ"да ўйнашдан кўра Франция терма жамоасида ўйнаш сизга кўпроқ ёқадими?

"Йўқ, мен ҳамма жойда бирдек завқланаман", - деди Мбаппе табассум билан.

Киритилди: 00:12, 24.09.2022.
Ўқилди: 1621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик