"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини давом эттириш учун нима учун "шаҳарликлар"ни танлагани ҳақида гапирди.
“Мен бутун умрим давомида “Манчестер Сити”га мухлислик қилганман. Дадам у ерда ўйнаган. 14 та гол урдим ва мавсумни яхши бошладим.
Мен клубни мураббий, ўйинчилар нуқтайи назаридан танладим", - дейди дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири.
Премьер-лигадаги етти учрашувда Холанд 11 та гол урди.