Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган халқаро ўртоқлик ўйини доирасида Камерун билан баҳс юритди. Сречко Катанец қўл остидаги жамоа африкалик рақиби устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Камерун терма жамоаси ноябрь декабрь ойларида Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 иштирокичиси ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтадиган йилда ўнинчи марта мундиал иштирокчиси билан ўйнади, дея эътибор қаратди Алишер Никимбаев.
Ушбу ғалабани қўшиб ҳисоблаганда Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларнинг учтасида ғалаба қозонган. 1994 йилда Осиё ўйинлари доирасида Саудия Арабистони ва Жанубий Корея мағлуб этилган, қолган барча ўйинлар ўртоқлик мақомида ўтган.
1994 йил
Ўзбекистон — Саудия Арабистони 4:1
Ўзбекистон — Жанубий Корея 1:0
1998 йил
Ўзбекистон — Эрон 0:4
2018 йил
Ўзбекистон — Сенегал 1:1
Ўзбекистон — Марокаш 0:2
Ўзбекистон — Эрон 0:1
Ўзбекистон — Уругвай 0:3
Ўзбекистон — Эрон 0:1
Ўзбекистон — Жанубий Корея 0:4
2022 йил
Ўзбекистон — Камерун 2:0
Қайд этиш керак, Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўртоқлик ўйини ҳам Қатар мундиали иштирокчиси — Коста-Рика бўлади. Мазкур баҳс 27 сентябрь куни бўлиб ўтади.