Кириш Регистрация

Де Хеа "МЮ" билан янги шартнома имзолаши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Давид Де Хеа билан шартномани узайтириши мумкин.

Дарвозабон билан амалдаги келишув шу мавсум охиригача тузилган. Клуб шартномани 2024 йилгача узайтириш вариантини фаоллаштириш ёки йўқлигини кўриб чиқмоқда. Олдинроқ "Юнайтед" футболчиларнинг маоши учун рекорд даражада - йилига 384 миллион фунт стерлинг сарфлагани ҳақида хабар берганди.

Де Хеа 2019 йилда ҳафтасига 350 000 фунт стерлингга шартнома имзолаганди, аммо ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада кучли тўртликни қўлдан бой берганидан сўнг бу пул камайди.

"Юнайтед" яқин ойларда дарвозабон билан шартномани яна бир йилга узайтириш ёки уни текинга қўйиб юбориш ҳақида қарор қабул қилади.

Агар испаниялик кетса, клуб унинг ўрнига ўйинчи билан шартнома имзолайди ва "Манчестер Юнайтед"га келиши мумкин бўлган деярли ҳар қандай дарвозабон Давиддан камроқ маош олади.

Ҳозирда, “Юнайтед” “Эвертон” дарвозабони Жордан Пикфордни кузатиб бормоқда. Унинг Мерсисайд клуби билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган ва у топ-клубга ўтишдан манфаатдор.

Де Хеа "Манчестер Юнайтед"да 2011 йилдан буён тўп тепади. Жорий мавсумда у АПЛнинг 6 та ўйинида 8 та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 16:26, 24.09.2022.
Ўқилди: 1982 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик