Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Дани Алвеш буни тан олди. У – "роналдучи"

Баҳо:
+ | -

Собиқ "Барселона" футболчиси Дани Алвеш ўзининг Криштиану Роналдуга бўлган "сирли севги"сини изҳор этди. Ушбу икки йирик футбол номлари кўп бор бир-бирига қарши тўқнаш келишган. Бунга эса уларнинг "Реал" ҳамда "Барса"да ўйнаши сабаб бўлган. Айни дамда Алвеш Мексиканинг "Наcьональ" клубида ҳаракат қилмоқда. Роналду эса ёздаги ноаниқликлардан сўнг, барибир "МЮ" да қоладиган бўлди. Қуйида Алвешнинг Роналдуга бўлган муҳаббати ҳақида сўз боради.

Дани Алвеш яқиндагина ўзининг Роналдуга бўлган ҳурмат ва эътиборини маълум қилди. Аммо буни узоқ вақт Барселона-Мадрид рақобати сабаб яшириб келишига тўғри келган. Бразилиялик футболчи шундай дейди: "Мен Роналдуни яхши кўраман. Ҳа, менга у ёқади. Эндиликда, биз "Барса" ва "Реал" вакиллари эмасмиз. Шу сабаб ҳозир буни бемалол айтишим мумкин. Афсуски, буни йиллар давомида билдира олмаганман. Роналду доимо биз каби футболчиларга ўзининг қаттиқ меҳнати билан ўрнак бўлиб келган. Мен уни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Буни ўзига айтишга имкониятим бўлган эди. Аммо бундай қилмаганман. Рақиб жамоаларда ўйнаганимиз сабабли, баъзида шундай вазиятлар бўлардики, ҳатто, бир-биримизга қарашга ҳам ор қилардик. Ҳатто, шундай пайтларда ҳам, гарчанд, у мен билан саломлашмасада, мен у билан кўришишга ҳаракат қилардим..."

"Бунинг акси ҳеч қачон юз бермаган. Аммо "Олтин тўп" топшириш маросимида, баъзида, мен ва у ўртасида "жанг" содир бўларди. Ҳаттоки, шундай вақтларда ҳам у мен билан "Барса-"Реал" қарама-қаршилиги сабабли салом бермаган. Энди ўзингиз айтингчи, мана шундай бутун борлиғи ва одатларини иш учун мослаштирган, унга бағишлаган инсонни қандай ҳурмат қилмаслик мумкин? Мен Роналдуга ўхшашга ҳаракат қиламан. Чунки унинг профессионализми менга ёқади".

Дани Алвеш ўзини Мессидан кўра Роналдуга кўпроқ ўхшатишини айтди. Бразилиялик футболчи шундай дейди: "Агарда таққослаш керак бўлса, мен Мессидан кўра, Роналдуга яқинроқ типдаги футболчиман деган бўлардим. Негаки, мен ҳам Роналду каби меҳнат қилишга ҳаракат қиламан. Месси эса ўзга дунё: у футбол ўйнаш учун яралган. Унда туғма истеъдод бор. Роналду ва мен эса натижаларга катта меҳнат орқали эришишга одатланганмиз. Роналдудек футболчи билан замондош бўлганимдан фахрланаман!".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:05, 25.09.2022.
Ўқилди: 5559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.