"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк Нидерландия терма жамоасидаги жамоадоши Юрриен Тимбер ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Ишонинг, мен унинг ёшида у каби кучли ва ақлли эмасдим. Мен Тимберга қойил қоламан. У ҳақиқий ҳимоячи ва профессионал ўйинчи. Ўйлайманки, унда катта имкон бор. У ҳали ўсади".
21 ёшли ҳимоячи "Аякс" вакили саналади. Тимбер учун "МЮ" жиддий қизиқиш билдирган эди.