Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Равшан Эрматов ўзбек ҳакамларининг савияси тушиб кетаётганини таъкидлади

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига ҳакамлари учун семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарни ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов очиб берди ва ўз нутқи давомида мамлакатимизда ҳакамлик даражаси сезиларли пасайгани жамоатчилик томонидан ҳам қайд этилаётганини айтиб, масалага танқидий ёндашиш лозимлигига урғу берди.

Семинар давомида ФИФА ўйин қоидаларига оид янгиликлар эълон қилинди. Шунингдек, тажрибали экспертлар томонидан тайёрланган видеороликлар ёрдамида ҳакамларнинг сўнгги вақтлардаги хатти-ҳаракатлари таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори Лазиз Қўчқоров сўзга чиқиб, Марказ очилганидан буён ҳакамликни ривожлантиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилгани, бироқ шунга қарамай футбол жамоатчилигида ҳакамларга ишончсизлик билан қаралаётганига эътибор қаратди.

Семинар давомида эътиборга молик янгиликлардан Азиз Асимов ФИФАдаги ўрнини Раҳимбек Каримовга бўшатиб бергани бўлди. Бу ўз навбатида ёш ҳакамларга бўлган ишонч бўлиб ихтиёрий тарзда амалга оширилгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Суперлига ёрдамчи ҳакамларининг гонорари оширилгани семинар иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди. Истиқболда Про лига ёрдамчи ҳакамлари ва назоратчиларнинг ҳам гонорарлари оширилиши маълум қилинди.

Куннинг иккинчи қисмида эса ВАР бўйича зарурий услубий тавсиялар берилди. Семинарда Владислав Цейтлин, Валентин Коваленко ва Бобур Ҳайдаров каби тажрибали мутахассислар иштирок этишди.

Манба: https://t.me/uzfhm
Киритилди: 14:14, 26.09.2022.
Ўқилди: 2123 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.