Испания терма жамоаси ҳимоячиси Хорди Альба ўзининг "Барселона"га кўчиб ўтиши борасидаги қарорини шарҳлаб ўтди.
"Мен доим дунёнинг энг кучли жамоаси таркибида ўйнашни орзу қилиб келганман. Энг яхши мухлислар, энг кучли футболчилар шу ерда. Бу менга жуда катта чақириқ ва мен бу ерда янада яхшироқ ўйнаш имкониятига эга бўламан".
"Барселона"га ўтишим мен учун жуда катта ўсиш имкониятини беради. Бу клуб моҳир футболчи бўлиб етишинг учун энг қулай жой", дейди Альба испан журналистлари билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи каталонияликлар сафига "Валенсия" таркибидан келиб қўшилган.