Лионель Месси бир йилдан ортиқ вақтдан бери “ПСЖ”да ўйнамоқда. Аргентиналикнинг Францияда мослашуви қанчалик муваффақиятли бўлганлиги ҳақида баҳслашиш мумкин. Бир томондан Лео ўзининг аввалги ўйинини кўрсатмаяпти ва Парижда Каталониядагидек ўзини қулай ҳис қилмаяпти. Бошқа томондан, бу мавсумда у ўзини жамоа етакчиларидан бири сифатида кўрсатди.
Энди эса Мессининг номи ўйиндан ташқарида муҳокама қилинмоқда. Леонинг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар у кетганидан бери янграб келади, аммо энди тафсилотлар пайдо бўлди. Ва афтидан, ҳамма нарса аввалгидан кўра жиддийроқ кўринади.
Мессининг "Барса" президенти билан муносабатлари яхшиланди. Бу ижобий роль ўйнаши мумкин
Леонинг қайтиши ҳақида Маrcа нашри хабар тарқатди. Журналистлар биринчи навбатда Месси ва Жоан Лапорта ўртасидаги муносабатларга эътибор қаратишди. Лапорта 2003 йилдан 2010 йилгача "Барса"ни бошқарган. Ўша йилларда аргентиналик футболчи "Олтин тўп" соҳибига айланганди. 2021 йилда Лапорта қайтиб келди ва дарҳол Мессини жамоада сақлаб қолишини айтди. Леонинг шартномаси ўша ёзда тугаши керак эди ва президент ҳамма нарсани ҳал қила олишига ишончи комил эди. Аммо, маълум бўлишича, Лапорта ўзига катта баҳо бероб юборган. "Барса" жуда ёмон молиявий аҳволга тушиб қолгандики, улар Месси билан шартномани янгилай олмадилар.
Юқоридаги воқеалар Месси ва Лапорта ўртасидаги муносабатларга яхши таъсир кўрсатиши қийин эди. Дарҳақиқат, президент ваъдасини бажармади ва Леонинг ўзи мажбурий ажралиш ҳақида деярли сўнгги дақиқада билиб олди. Бироқ, ўша Маrcа хабарига кўра, муносабатлар яхшиланган.
"Барса"да Мессининг қайтариш учун иккита режа бор
Лео жамоа қайтса қайси позитсияда ўйнаши аниқ эмас, аммо Лапортанинг нияти жиддий. Очиғи, Месси "Барса" билан ўзио хоҳлагандек хайрлашмади. Лео клуб тарихидаги энг яхши ўйинчи, аммо у тез ва шарафсиз кетди. "Барса" президенти буни зудлик билан ҳал қилишни талаб қиладиган муаммо деб ҳисоблайди.
Биринчи режа: клуб Лео билан кенг кўламли хайрлашувни ташкил қилади ва кейинчалик унга тизимдаги ўрнини таклиф қилади. Катта эҳтимол билан Лео "Барселона"нинг элчиси вазифасини ўз зиммасига олади. Шу билан биргаликда у спорт директори ёрдамчиси вазифасини бажариши ҳам мумкин.
Иккинчи режа: Мессининг келаси ёзда “ПСЖ” билан шартномаси тугагач, футболчи сифатида “Барса”га қайтади. Лео маошини сезиларли даражада камайтиришга мажбур бўлади. Ҳатто Хави ҳам бундай қайтишдан хурсанд бўларди, гарчи мураббий ёш футболчиларга зарар етказмаслик учун аргентиналик учун майдонда жой излаши ва шунга ҳаракат қилиши керак бўлади. Журналистлар бу режани "катта иқтисодий операция" деб аташяпти.
Мессининг футболчи сифатида "Барса"га қайтишини ташкил қилиш ҳақиқатдан ҳам осон эмас. Аммо бунинг учун баъзи шартлар аллақачон мавжуд. Биринчидан, “ПСЖ” билан шартнома мавсум охирида тугайди. Иккинчидан, Лео ҳали ҳам Каталонияни ўз уйи деб билади, унинг эски уйи ҳали ҳам сотилмаган ва вақти-вақти билан у ерга келиб туради. Сиз унинг қайтишига ишинасизми?