Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Тони Кроос: «Суперлига анча олдин жорий этилиши керак эди»

Баҳо:
+ | -

Тони Крооснинг сўзлари футбол оламида эътиборсиз қолмади.

Немис ярим ҳимоячиси OMR подкастида ўзининг профессионал фаолиятини таҳлил қилди ва айрим нозик масалалар, жумладан Суперлига ва жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрини билдирди.

Мадридга кўчиб ўтиш қарори ҳақида

- Ўша пайтда бу мен қила оладиган энг яхши иш ҳамда спорт ва шахсий ҳаётимдаги катта қадам эди, чунки мен 24 ёшда эдим, ўғлим бор эди, тилни билмасдим. Сиз дунёдаги энг катта клубга келасиз ва деярли дарҳол иш бошлашингиз керак. Ўз ҳаётингизни тартибга солишингиз ва шу билан бирга майдондаги биринчи кунданоқ борингизни бериб ишлашингиз керак, гўё ўн йилдан буён шу ерда бўлгандек. Худога шукур, ҳаммаси зўр бўлди.

«Қироллик клуби»  президенти ҳақида

- Мен унга жуда яқинман, у яхши қалбли одам. Биринчи кунданоқ у мени ўз клубига қўшиб олаётганидан хурсанд эканлигини ҳис қилди. Ваҳоланки, бу «Реал Мадрид»дек клуб учун одатий эмасди.

Флорентино Переснинг ишончи ҳақида

- Саккиз йилдан бери «Реал Мадрид»даман ва биз биринчи кунданоқ яқинмиз. Биламан, бу саккиз йил ичида у мени сотиш ҳақида бир сония ҳам ўйламаган. Ўшанда «атиги» 25 миллион еврога ўтгандим ва албатта у мени кейинроқ каттароқ суммага сотиши ҳам мумкин эди.

«Мадрид» мухлислари ҳақида

- Клуб билан яхши муносабатдаман, бу менга жуда ёқди. Президент, жамоа, мухлислар... шунинг учун ҳам бу ердан кетмайман.

Суперлига ҳақида

- Ҳеч қачон ўз президентингни рўйхатдан ўчирма (кулади). Суперлига анча олдин бошланиши керак эди, менимча, унинг ишга тушиши бироз вақт талаб этади ва мен уни ўйинчи сифатида кўрмайман. Бу борадаги фикрим шундай: мен ҳали ҳам бунга ишонаман, лекин қачон бўлишини айта олмайман.

Инглиз клубларининг «хаёлий устунлиги» ҳақида

- Бу йил АПЛ клублари ҳеч қандай халқаро чемпионликни қўлга киритишмади. Кўп йиллар давомида Англияда телевидение ҳуқуқлари бўйича даромадлар сезиларли даражада юқори бўлди, аммо барибир бу инглиз жамоаларининг барчасида ғалаба қозонишига олиб келмади.

Криштиану Роналду  ҳақида

- У кунлик машғулотларга ақл бовар қилмайдиган вақт сарфлайди. У жуда меҳнаткаш ва бу муваффақиятга эришишнинг ягона йўлидир.

Терма жамоани тарк этиши ҳақида

- Терма жамоадан кетганимдан кейинги биринчи йилни яхши эслайман: Чемпионлар лигаси финалида ҳам ажойиб формада эдим. Демак, бу менга шундай қарор қабул қилиш ҳуқуқини беради.

Қатардаги жаҳон  чемпионати ҳақида

- Қатардаги жаҳон чемпионати билан боғлиқ хато ўн йил олдин қилинган.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 27.09.2022.
Ўқилди: 1421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.