Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Николо Заньоло: «Футболдан четда қолиш жуда оғир»

Баҳо:
+ | -

«Рома» вакили Николо Заньоло КЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйини олдидан Тригорияда йиғилган журналистларнинг илтимосларини рад этмади.

 Яъни вақт тиғизлигига қарамай, уларнинг саволларига жавоб беришга рози бўлди.

- Майдонга тезроқ қайтишга ошиққанингизни қандай изоҳлайсиз? Бу кейинги фаолиятингиз учун таваккалчилик эмасми?

- Ҳаммаси оддий: футболдан четда қолиш ҳар доим оғир. Ўз ҳолатимда адолатсизлик борлигини ҳам ҳис қилдим. Ахир елкадаги кичик жароҳат туфайли энг яхши спорт формасида бўлишингиз учун зарур машғулотларда қатнашолмаслик... Афсуски, бундай ҳолатда қўлингиздан ҳеч нарса келмайди. Қисқаси, бор эътиборни тезроқ қайтишга қаратдим, бунда шифокорларнинг барча тавсияларига тўлиқ амал қилдим. Мураббийнинг жамоа учун имкони борича тезроқ тузалишимни сўрагани ҳам қўшимча куч бағишлади. Шу тариқа «Эмполи» билан ўйин учун тайёрлигимни тушундим. Агар зарурат туғилганида, сафарга жамоа билан бирга чиқардим.

- Олдинроқ «Рома»да узоқ вақт қолишни мўлжаллаётганингизни айтдингиз...

- Ҳа, «Рома» - бу устувор мақсадим. Клуб менга кўп нарса берди ва энди ҳаммасига муносиб жавоб қайтаришим қолди. Албатта, жамоада имкон қадар кўп ўйнаш ва ютуқлар кўришдан умидворман.

- Жорий мавсум учун ўз олдингизга қандайдир аниқ марра қўйдингизми?

- Шахсий мақсадми? Биринчидан, жамоага имкон доирасида ёрдам беришим керак. Иккинчидан, жароҳатларни четлаб ўтишим муҳим. Қолаверса, ўтган мавсум охиридаги каби жамоадошларим билан ғалабадан завқланишни хоҳлайман.

- Физиотерапия муолажаларидан сўнг танангизда ўзгариш сезиляптими? Умуман, ҳозир олдинги Заньолонинг неча фоизини ҳис қиляпсиз?

- Аввал ҳам айтганман - жароҳатлар инсон, мард йигит ва спортчи сифатида шакл­ланишимга ёрдам берди. Заньоланинг неча фоиз тикланганини эса фақат ўйинлар кўрсатади.

- Аввалги мавсум асосан ўнг томонда ўйнадингиз. Пауло Дибала келиши билан эса чап қанотга ўтдингиз. Сиз учун нима ўзгарди?

- Айтарли ҳеч нима, чунки масъулият бир хил. Мавсум бошида ортдан ҳужумга кўпроқ қўшилишимни сўрашди, бу менга маъқул кўрсатма. Ортдан ҳужумни қўллаш асносида рақибни тарқатиб юборишим эҳтимоли ошади. Умуман, Пеллегрини ва Дибала каби савияли ижрочилар билан рақибларга катта қийинчилик туғдиришимиз мумкин.

- Моуриньо ўсишингизга қанчалик ёрдам беряпти?

- Жозега алоҳида раҳмат айтишим керак, чунки ўтган йили ишларим яхши кетмаётмаган пайт ҳам доим олға ундади, ўзимни кўрсатишимга имкон берди. Қисқаси, у туфайли ҳам шахс, ҳам футболчи сифатида ўсдим. Моу - ажойиб мураббий ва худди шундай инсон. Бундай мутахассис билан ишлаётганимдан хурсандман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:41, 27.09.2022.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.