Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Александр Петров: «Финалда Эрон чемпионига етарлича қаршилик кўрсатамиз»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Ардус» клуби бош мураббийи Александр Петров «Ал-Райян» устидан қозонилган ғалаба унинг жамоасини финалга олиб чиққанидан хурсанд эканлигини яширмади. Шу билан бирга Қатар клубига қарши ўйин «Ардус» учун осон бўлмаганини ҳам тан олди.

«Нуфузли турнирнинг финалига йўл олиш албатта ёқимли. Мусобақа бошлангунига қадар биз бунга ишонгандик ва умид қилгандик. Бир йил аввал ҳам ёмон ўйин намойиш қилмаганмиз. Бироқ унда омад биз томонда бўлмаган ва турнирни эрта тарк этганмиз. Бу сафар биз янада кучлироқ футбол кўрсатдик ва финал эшиклари биз учун очилди. Бу биз учун осон бўлгани йўқ. «Ал-Райян» бир неча ой аввал Тошкентда кўрсатган ўйинидан анча яхшироқ ўйнади. Ўшанда биз 9:1 ҳисобида зафар қучгандик. Кеча эса Қатар клуби сўнгги дақиқага қадар биз билан кураш олиб борди. Лекин бизнинг футболчилар нисбатан кучлироқ эканликларини исботлай олишди», - дейди Петров.

Александр Петров сафга қайтган Артур Юнусов ҳақида тўхталар экан, «Ал-Райян»га қарши ўйинда ҳужумчи томонидан киритилган илк гол финалда ас қотишини ва футболчига қўшимча куч бағишлани айтиб ўтди:

«Қатар клубига қарши барча футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Лекин мен Артур Юнусовни алоҳида қайд этишни хоҳлардим. У Ўзбекистондаги энг яхши ҳужумчилардан бири. Узоқ давом этган жароҳатдан кейин у ва ниҳоят ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Ўйлашимча бу Юнусовга руҳий томондан кўмак бериб, финалга бўлган иштиёқини сезиларли равишда оширади.

Финалдаги рақиб – Эрон чемпиони «Санае Гити» ҳақида тўхталар экан Александр Петров қуйидагича фикр билдирди:

«Ўйиндан олдин ғолиб бўлмайди. Шундай экан, ғалаба қозониш учун бир ҳил имкониятга эгамиз. Эрон жамоаси жуда кучли ва турнирнинг қолган иштирокчиларидан бир бош устун. Шунга қарамай биз рақибга етарлича қаршилик кўрсата оламиз. Ишонаманки, финал жуда қизиқарли руҳда ўтади!»

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:53, 06.07.2012.
Ўқилди: 5915 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.