Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Ардус» - «Санае Гити Пасанд». Финал олдидан

Баҳо:
+1 | -

6 июль куни Тошкентнинг «Ардус» клуби ўзи ташкил топганидан буён энг муҳим учрашувни ўтказади. Шу куни «Ардус» футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатининг финал ўйинида саф тортади. Бунга қадар Тошкент клуби мазкур нуфузли мусобақанинг финалига қадар етиб келмаганди.

Эроннинг «Санае Гити Пасанд» клуби ҳал қилувчи ўйинда «Ардус»га рақиблик қилади. Форс футзалчилари одатдаги каби финалга қадар катта устунлик билан етиб келиб, уларга қаршилик қилиш нақадар қийин эканини исботлай олишди. Аввалига гуруҳ босқичини жуда осон якунлаган эронликлар, ярим финалда амалдаги Осиё чемпиони – Япониянинг «Нагоя Оушенс» клубини 6:3 ҳисобида таслим қилишди.

«Ардус» ҳам бугунги рақиби сингари ўзи иштирок этган гуруҳни 1-ўринда якунлади. Финал остонасидаги ўйинда Қатарнинг «Ал-Райян» клуби 3:1 ҳисобида таслим қилинди.

Гарчи ўйин олдидан Эрон чемпиони яққол фаворит сифатида эътироф этилаётган бўлсада, тошкентликлар бош мураббийи Александр Петров рақибга нисбатан жиддий қаршилик кўрсатилишига ваъда бериб ўтди. Ҳар қандай вазиятда ҳам беллашувнинг қизиқарли ўтиши таҳмин қилиш қийин эмас. Боиси унда қитъанинг энг кучли икки футзал клуби ўзаро кураш олиб боради.

«Ардус» ва «Санае Гити Пасандом» клублари ўртасидаги финал беллашувини Тошкент вақти билан 22:40да «Спорт» телеканалида томоша қилиш мумкин.

Қайд этиш керак, финалга қадар етиб келган «Ардус» ўйиннинг эртасига – 7 июль куни соат 17:05да Тошкент халқаро аэрапортига етиб келади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 19:24, 06.07.2012.
Ўқилди: 5839 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.