Кириш Регистрация

«Барселона» вице-президенти иқтисодий ҳолат ҳақида: «Биз жамоани қутқариб қолдик, бироқ барча муаммолар ҳал этилмади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вице-президенти клубнинг иқтисодий ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб берди.

"Биз «Барселона»ни қутқариб қолди, бироқ барча муаммолар ҳал бўлмади. Ҳали тўлиқ тикланмадик. Бизга қатъий тежамкорлик керак, молиявий масалаларда қаттиққўлроқ бўлиш лозим. Олдинда қилинадиган ишлар кўп.

Клуб яқин беш йил ичида тикланади. 2024/25 йилги мавсумда аллақачон ўз даражамизда бўламиз.

Бизда маош тўлай олмаган ва қайтадан қарз олишга мажбур бўлган даврларимиз бўлган. Лекин тинчландик ва ўз вазифаларимизни бажардик.

Клуб нафақат бошқарув фалокатига учради ва беқарор иқтисодий вазиятга тушиб қолди (аввалги раҳбариятдан кейин), балки, асосий ҳомийлар билан ҳам курашишга мажбур бўлди. Вазиятни ўнглаш анча қийин бўлди", — деди Эдуард Ромеу.

Эслатиб ўтамиз, ишончни оқлай олмаган «Барселона»нинг собиқ президенти Бартомеу 2020 йилнинг октябрида муддатидан аввал истеъфо бергач, «Барселона» президентлиги лавозими бўшаб қолганди. 2021 йилнинг март ойида Хоан Лапорта иккинчи марта президентлик лавозимини эгаллади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:01, 29.09.2022.
Ўқилди: 1293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8382]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4432]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4358]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3842]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3822]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3719]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3118]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2823]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2674]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2440]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик