Кириш Регистрация
17/02 00:45 Ювентус 1-0 Интер
17/02 01:00 Бетис 3-0 Реал Сосьедад
17/02 12:00 Сурия - Япония
17/02 16:15 Таиланд - Жанубий Корея
18/02 00:45 Женоа - Венеция
18/02 01:00 Барселона - Райо Вальекано
18/02 16:30 Хитой - Австралия
18/02 16:30 Қирғизистон - Қатар
19/02 12:00 Ироқ - Иордания
19/02 12:00 Саудия Арабистони - КХДР
19/02 16:30 Ўзбекистон - Эрон
19/02 16:30 Индонезия - Яман

Саутгейт Англия терма жамоасида жуда хавфли юриш қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Гарет Саутгейт Англия терма жамоасида жуда хавфли юриш қилмоқда – ё миллат қаҳрамони бўласан ёки бир неча ой ўтиб, нафрат дарёсида чўмиласан. Бир қараганда, инглизлар ярим асрдан кўпроқ вақт ўтиб, илк бор катта турнир финалида ўйнашди, бошқа тарафдан у доим танқид остида – иқтидорли авлод салоҳиятини кўмиш билан шуғулланяпти экан.

Бир қараганда, қанақа авлод, ахир доим инглизларда ёрқин футболчилар бўлмаганми? Жерард, Лэмпард, Бекхэм, Оуэн, Руни – ҳаммаси инглиз футболи афсоналари ва бирга тўп сурганлар ҳам.Ўша таркиблар ҳам мундиалда яримфинални кўрмагач, Саутгейтга Стерлинг, Маунт ёки Санчони миннат қилишимиз қанчалик тўғри?

Аслида гап бошқа ёқда. Саутгейт аввалги ҳамкасбларидан фарқли равишда, яққол кўриниб турган, ҳаммага тушунарли ва ёқимли қарорларни қабул қилмаяпти. Зиддият ҳам шунда: ҳамма савол беради – нега Трент Александр-Арнолд асосий таркибда ўйнамайди, нега Санчо жалб қилинмаяпти, Магуайрга ишонч қаердан, Грилиш нега Еврода кам вақтга эга бўлди ва ҳоказо. Бундай қарорлар қачонки, жамоа кубокни боши узра кўтарганда мураббийни даҳога айлантиради, аксинча ҳолатда эса, саволлар янада баланд овозда янграйверади, янграйверади.

Биз яқин тарихга қараганимизда, жуда ёрқин Англияни кўрамиз, тўғрими? Ана, Бекхэм қизил олмаганда Аргентинани, Руни майдондан четлатилмаганда, Португалияни ютардик. Роналдиньонинг ажойиб жарима зарбаси, Лэмпарднинг ҳисобланмаган, кейинчалик VARни футболга олиб кирган машҳур “голи”...  Бир неча бой берилган пенальти сериялари... Жуда ёрқин. Ҳар бир мағлубият учун сабаблар топилади. Мураббий эса, кўпинча, оқ. Аслида ўша ўйинларда ғалаба қозониш учун бошқачароқ таркиб, тактика, режа мавжудмиди, деган саволга жавоб ҳам излаб ўтирилмайди. Чунки ўша мураббийлар, юқорида айтганимдек, тушунарли, ёқимли ва ҳамманинг наздида энг тўғри қарорларни қабул қилишган. Қўлингда ҳам Жерард, ҳам Лэмпард бўлганда, биридан воз кечиб, таркиб мувозанати, ҳимоявий режалар учун шартли Каррикни таркибга қўймас экансан, ўйиндан кейинги танқидлардан қутуласан камида – ҳеч ким Каррик қани, деб сўрамайди.

Саутгейт эса, бошқа йўлдан бормоқда. Бу шундай йўлки, терма жамоа балким тарихидаги энг яхши натижани қўлга киритиши мумкин, лекин ёрқин бўлмайди. Аввалги йиллардаги каби, эсда қоларли равишда ютқазмайди. Аниқ, шубҳасиз, мағлубиятдан сўнг майдондагилар эмас, ўша куни ўйнамаганлар ҳақида жавоб беришга тўғри келади. Ҳар қандай мағлубиятдан сўнг, шу ўйинда ғалаба учун бошқачароқ йўл бормиди, деган саволни ҳамма излаб, ўзича жавоб бераверади, бераверади. Табиийки, поезд кетиб бўлгач, ўша бошқалар, мухлислар, журналистлар томонидан танланган ҳар қандай таркиб Саутгейтникидан кучли кўринаверади, кўринаверади.

Ҳа, бироз хавфли йўл. Аммо унинг мураббий сифатидаги мана шу қатъийлигига қойил қолмасдан иложи йўқ.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 18:30, 29.09.2022.
Ўқилди: 3354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz